09:39 / 29.07.2015
7567

Эрон етти давлат билан визасиз тартибни жорий қилди

Эрон етти давлат фуқаролари учун кириш визаларини бекор қилди. Бу ҳақда Kayhan газетаси ёзмоқда.

“Эндиликда Туркия, Ливан, Озарбайжон, Грузия, Боливия, Миср ва Суриядан ташриф буюрган сайёҳлар Эронда визасиз айланиши мумкин бўлади”, – дейилади хабарномада.
Ушбу давлат фуқаролари Эрон ҳудудида 90 кунгача визаси қолиши мумкин бўлади. Бу чора мамлакатнинг туристик инфраструктурасини ривожлантиришга қаратилган.

Бундан ташқари, Эрон яна 60 давлат билан виза тизимини бекор қилиш масаласини ўрганиб чиқмоқда.

Top