Жаҳон | 23:33 / 29.07.2015
3572
1 дақиқада ўқилади

Германия Истанбулда терактлар бўлиши эҳтимоли борлигидан огоҳлантирмоқда

Германия Ташқи ишлар вазирлиги Туркия ҳукуматига Истанбул жамоатчилик транспортида тайёрланаётган бўлиши мумкин бўлган терактлар ҳақидаги маълумотларни жўнатди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Вазирликда хабар берилишича, теракт Курдистон ишчи партияси томонидан тайёрланаётган бўлиши мумкин.

Терактлар метрода ёки автобус бекатларида амалга оширилиши мумкин.