13:07 / 29.07.2015
2580

Ҳиндистон ғарбидаги сув тошқинлари натижасида 22 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг ғарбида жойлашган Гужарот штати ҳудудида давом кучли ёмғир ва сув тошқинлари туфайли охирги 2 кун ичида ҳалок бўлганлар сони камида 22 нафар кишини ташкил этган. Бу ҳақда Ҳиндистон Миллий қутқарув хизмати маълум қилган.

Хабар қилинишича, қурбонлардан 3 нафари чўкиб кетиш натижасида, 19 нафари эса ток уриши ва бино остида қолиш туфайли оламдан ўтган. Айни вақтда штатнинг бир қанча туманларида электр таъминоти узилиб қолган, транспорт йўлларида ҳаракат тўхтаб, юзлаб гектарлардаги экин далаларини сув босган ҳамда ўнлаб қишлоқларнинг аҳолиси эвакуация қилинган.

Гужарот ҳудудидаги сув омборларида сув сатҳининг кўтарилиши туфайли юзлаб аҳоли турар жойларини сув босиши хавфи юзага келган.

Оллоҳобод шаҳри метеорология хизматининг маълум қилишича, кучли ёмғирлар камида яна бир кун давом этади.

Top