12:40 / 29.07.2015
2549

Лаосда 23 нафар йўловчиси бўлган вертолёт йўқолиб қолди

Лаос ҳудудида 19 нафар йўловчиси ва 4 нафар экипаж аъзоси бўлган Ми-17 с русумли ҳарбий вертолёт йўқолиб қолди. Бу ҳақда Radio Free Asia нашри хабар берган.

Маълум қилинишича, бу вертолёт Виттай аэропортидан ҳавога кўтарилганидан кейин алоқага чиқмаган.

Қутқарувчи гуруҳлар об-ҳаво ноқулайлиги туфайли қидирув ишларини бошлай олишмаяпти.

Бироз олдинроқ, Лаосда Словакиядан келтирилган, ўтган асрда ишлаб чиқарилган шундай русумдаги вертолёт ҳалокатга учраганди ва 1 киши ҳалок бўлганди.

Top