08:59 / 29.07.2015
3611

Ўзбекистон болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши чоралар кўрмоқда

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари бўйича қўмитаси томонидан тегишли идоралар ва ташкилотлар томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг №138 ва №182 конвенцияларининг ижроси бўйича эшитишлар уюштирилди.

Йиғилишда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. Абдуҳакимов, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Т. Норбоева, Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари А. Икромовларнинг Ўзбекистоннинг ХМТ конференцияси 104-сессиясида белгилаб берилган мажбуриятлари ижроси бўйича ҳисоботлари тингланди.

А. Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон болаларнинг мажбурий меҳнатини тақиқлаш борасида муҳим қонуний чора-тадбирларни кўрмоқда. Бу борада амалга оширилган асосий ишлар сирасида МХТнинг юқоридаги конвенцияларининг ратификация қилинишини келтириш мумкин. Вазирлик МХТ билан ҳамкорликда тегишли тавсияларни ишлаб чиқди. Шу асосда Миллий ҳаракат дастури қабул қилиниб, у босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

Т. Норбоева ўз чиқишида вазирлик бу борада амалга ошираётган ишларни яна бир бора эътироф этиб ўтди.

Эшитиш чоғида, шунингдек, Бош прокуратура раҳбарлиги остида вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича махсус комиссия яратилгани, у ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши борасида ишлар олиб бораётгани таъкидлаб ўтилди.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизматининг дарак беришича, тадбир якунларига кўра қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Top