11:53 / 29.07.2015
6958

Ўзбекистонда кенг миқёсли хусусийлаштириш амалга оширилмоқда

Ўзбекистон раҳбарияти иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида зарарли ва самарасиз давлат корхоналарини хусусийлаштиришга катта туртки бермоқда. Жараён жорий йилнинг январь ойида бошланди, айнан ўшанда мамлакат раҳбарияти давлат бошқаруви камчиликларини танқид остига олди. Янги қонунлар апрелда кучга кирди. Улар хусусийлаштириш ва инвестициялар киритишни бир қадар енгиллаштирди.
Бугунги кунга қадар 55та давлат корхоналари сотилди.
“Йил бошидан буён ғазна давлат мулкининг сотилишидан 11 млн доллар ёки 28.3 млрд сўм фойда олди”, – дейди молия вазирлигининг расмий вакили Саидазим Ғуломов.
Шунингдек, мингта янги иш ўрни яратилди.
2015-2016 йилги хусусийлаштириш дастури апрелда тасдиқланди.
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси вакили Бахтиёр Ҳамроев берган маълумотларга қараганда, яна 660та давлат корхонасида очиқ ким ошди савдоларида сотувга қўйилади. Бу борадаги дастлабки қадам 400та давлат корхонасининг хусусийлаштирилиши бўлди.

Top