Жаҳон | 01:55 / 29.07.2015
5241
1 дақиқада ўқилади

Хиллари Клинтон муҳаббатни ҳаётнинг энг муҳим қисми деб ҳисоблашини айтди

АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон муҳаббатни ҳаётнинг энг муҳим қисми деб ҳисоблашини айтди. Бу ҳақда NBC телеканали хабар бермоқда.

Клинтон бир болакайнинг саволига шу тариқа жавоб берди. Болакай Клинтонга “Ҳаётда нима муҳимроқ: таълим, соғлиқни сақлаш ёки яна нимадирми?” деб савол берган.

“Қандай ажойиб савол. Ҳаётда энг муҳим нарса – бу муҳаббат. Шу билан бирга у ҳаётнинг энг мураккаб қисмидир ҳам”, деб жавоб берди Клинтон.

Аввалроқ Россия президенти ҳам ҳаёт мазмуни муҳаббатдан иборатлигини айтган эди. Россиянинг аввалги президенти Дмитрий Медведев 2009 йилда инсоннинг ҳаётидаги энг муҳим қадриятлардан бири муҳаббат эканини таъкидлаган эди.