Ўзбекистон | 17:33 / 30.07.2015
7264
1 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбек шоҳкўчасидаги трамвай йўли олиб ташланади

Тошкентда 13-рақамли трамвай қатнайдиган Мирзо Улуғбек шоҳкўчасидаги трамвай йўли олиб ташланади. Бу ҳақда «Тошкент трамвайи» ва «Тошшаҳартрансхизмат» компаниялари маълумот берган.

Мазкур маълумот эълон Фейсбукдаги «Потребитель.уз» гуруҳига жойлаштирилди. Шу мақсадда 13-рақамли трамвайнинг «Қўйлиқ маркази—ТТЗ» қатнов йўлини қисқартириш режалаштирилган.

Эълонда ёзилишича, август ойидан ушбу йўналишдаги трамвай Қўйлиқдан «Тошкент» вокзалигача (Шимолий вокзал) қатнайди. Қисқартирилган йўналиш бўйлаб қатновни таъминлаш мақсадида 96-рақамли автобус қатнов йўли ўзгартирилади. Автобус Успенский номидаги мусиқа академик лицейидан вокзалгача Содиқ Азимов, Амир Темур ва Туркистон кўчалари бўйлаб қатнайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш