Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 16:29 / 30.07.2015
4338
1 дақиқада ўқилади
Россия Қозоғистондан қўй ва эчки олиб киришга чеклов ўрнатди
Россельхознадзор Қозоғистондан қўй ва эчки, шунингдек, уларнинг сутидан тайёрланадиган маҳсулотларни Россия ҳудудига олиб киришга вақтинчалик чеклов ўрнатди. Бу ҳақда идорадаги манбага таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Вақтинчалик тақиқ остига тушган моллар рўйхатига турли емлар, уларнинг териси ва мўйнасидан ишланган хом ашё ва буюмлар, уларни сақлашга мўлжалланган асбоб-ускуналар ҳам киради.
Сабаб сифатида Қозоғистоннинг бир қатор вилоятларида қўй ва эчкиларнинг қора чечак касалига йўлиқаётгани кўрсатилмоқда.