00:18 / 31.07.2015
2999

АҚШ, Грузия ва Европа Иттифоқи давлатлари Россия Федерал хавфсизлик хизматига Сочидаги Олимпиадада терактларнинг олдини олишда ёрдам берганлари маълум қилинди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников АҚШ, Грузия ва Европа Иттифоқининг бир қатор давлатлари махсус хизматлари ходимлари россиялик ҳамкасбларига 2014 йилда Сочида ўтказилган Олимпия ўйинлари объектларига террорчилар томонидан уюштирилмоқчи бўлган ҳужумларнинг олдини олишга ёрдам берганларини маълум қилди.

“2014 йилги Олимпиадага тайёрланиш ва уни ўтказиш пайтида биз дунёнинг кўплаб давлатлари, авваламбор Франция, Германия, Австрия, АҚШ ва Грузиядаги ҳамкорларимиз билан бирга олимпия объектларига тайёрланган бир қатор террорчилик ҳужумларининг олдини олишга муваффақ бўлдик”, деб айтмоқда Бортников.

Аввалроқ Иж электромеханик заводи “Купол” заводи вакиллари “Тор” зенит-ракета мажмуалари ёрдамида Сочида ўтказилган 2014 йилги Олимпия ўйинларидаги терактлар олди олинганини маълум қилгандилар.

Top