18:22 / 31.07.2015
6354

Британиялик режиссёр Гай Ричи модельерга уйланди

Мадоннанинг собиқ эри, британиялик таниқли кинорежиссёр ва сценарийнавис Гай Ричи охирги 5 йил давомида учрашиб юрган маъшуқаси – модель Жеки Эйнслига уйланди. Никоҳ маросими Уилтшир графлигидаги Эшкомб мулкида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда The Daily Mail нашри.

Тўйга таклиф қилинганлар орасида 46 ёшли Ричи ва 33 ёшли Эйнслининг уч фарзанди ҳамда Ричининг Мадонна билан турмушидан 2 ўғли ҳам бўлди. Мадоннанинг ўзи собиқ эрининг тўйига келмаган.

Маросимда, шунингдек, бир қатор жаҳон юлдузлари, жумладан, Брэд Питт, Гвинет Пэлтроу, Стинг, Жорж Клуни ва унинг рафиқаси Амал Аламуддин, Дэвид Бекхэм ҳам иштирок этдилар. Питт ва Бекхэмнинг рафиқалари – Анжелина Жоли ва Виктория Бекхэм тўйга келолмади, бироқ Ричини бахтли онлари билан ижтимоий тармоқлар орқали табриклашди.

Гай Ричи Жеки Эйнсли билан 2010 йилдан бошлаб учраша бошлаган. Бир йилдан кейин улар ўғил фарзанд – Рафаэль Ричи, 2012 йил ва 2014 йилда эса Ривка ва Леви исмли қиз фарзанд кўришган. Ричи 2008 йилда хонанда Мадонна билан етти йиллик турмушдан кейин ажрашиб кетган. Жуфтликнинг икки ўғил фарзанди бор.

Top