Спорт | 17:44 / 31.07.2015
3680
1 дақиқада ўқилади

Калифорния штатида сёрфинг бўйича мусобақалар бўлиб ўтмоқда

АҚШнинг Калифорния штатида сёрфинг бўйича профессионал мусобақа бўлиб ўтмоқда. Бу мусобақа юзлаб сёрфинг ихлосмандлари ва масс-медиа вакилларини ўзига жалб қилди.

Мусобақа Хантингтон-Бич шаҳрининг Тинч океани соҳилида, Хантингтон пирси ёнида 56-марта ўтказилмоқда. Айнан шу шаҳар жаҳон сёрфинги пойтахти ҳисобланади.

Мусобақалар 24 июлдан бошланди, ғолиблар номи 2 августда эълон қилинади.