14:32 / 31.07.2015
2830

Навоийда қорамол ўғриси қўлга олинди

Навоий вилояти Навбаҳор тумани ИИБга Арабхона маҳалласида яшовчи 28 ёшли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг уйи молхонасидан бир бош қорамолини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ва гувоҳлар билан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилди. Амалга оширилган тадбирлар натижасида мазкур ўғирликни шу туманда яшовчи 30 ёшли йигит содир этганлиги аниқланди ва у қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top