Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонлик фирибгар телефон орқали фолбинлик қилиш хизматини йўлга қўйгани маълум бўлди
Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида яшовчи шахс одамларни алдаб пул ишлашнинг ўзгача усулини ўйлаб топгани маълум бўлди.
Хабар қилинишича, у одамларни масофадан туриб, тақдирни башорат қила олишига ишонтирган.
Бунда у пайнет орқали ўз ҳисобига 7 минг сўм тўланиши ва исм ҳамда туғилган йил ҳақидаги маълумотларни олиш эвазига келажакни башорат қилишни йўлга қўйган. Ушбу фирибгар куннинг маълум вақтларидагина (19:00дан 20:00гача) хизмат кўрсатган.
Ўзбекистон илмий медицина академияси вакили Муҳаммаджон Ҳамроевнинг қайд этишича, бугунги кунда бундай фирибгарлар тиббиёт ва илм-фан ютуқларидан фойдаланган ҳолда одамларнинг пулини шилишмоқда.
"Ақлга сиғмайди. Қандай қилиб, телефон орқали тақдирни башорат қилиш мумкин? Афсуски, бундай фирибгар-фолбинлар ҳамда табибларнинг сони ортмоқда. Тошкент шаҳрининг ўзида 800 нафар шундай фирибгар борлиги аниқланган", дейди Ҳамроев.