Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:44 / 31.07.2015
3330
1 дақиқада ўқилади
Россия ва Туркманистон президентлари минтақа хавфсизлиги масаласида фикр алмашди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Турманистон ҳукумат портали орқали ахборот берилди.
Мулоқот чоғида икки томон минтақадаги хавфсизлик масалаларини, икки томонлама алоқалар истиқболларини, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилди.
Туркманистон давлат ахборот агентлигининг маълум қилишича, суҳбат Туркманистон раҳбарининг ташаббусига кўра ўтказилган.