Жаҳон | 21:09 / 31.07.2015
7006
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони нефтни қуёшга алмаштирмоқчи

“Саудия Арабистони 2040 йилда нефтдан электр энергияси олишни тўхтатиши мумкин”,- дейди қироллик нефт вазири Али ал-Наимий. Унинг фикрича, бу вақтда мамлакат қуёш ва шамолдан энергия олиш усулига ўтади. Бу ҳақида иқлим ўзгаришлари бўйича Парижда ўтказилган халқаро конференцияда ҳам баёнот берган. Ал-Наимий, шунингдек “Келажакда Қироллик фойдали қазилмалар эмас, электроэнергия экспорт қилади. Чунки Ер шарида яшовчи қарийб 1 миллиард одам электроэнергияга эҳтиёжи бор. Ишонамизки, қуёш энергияси, қазилма ёқилғиларидан анча арзонга тушади”, деб ёзади gazeta.ru.

Манба: muxlis.uz