Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 12:29 / 31.07.2015
3176
1 дақиқада ўқилади
Тожикистон ИШИДнинг 18 жангарисини халқаро қидирувга берди
Тожикистон раҳбарияти ИШИД гуруҳи таркибида фаолият юритишда гумон қилинаётган 18 нафар мамлакат фуқаросини халқаро қидирувга берди.
“Биз ИШИД таркибида туриб террорчилик актларида иштирок этгани ҳақида маълумотлар бўлган 18 нафар фуқаромизни халқаро қидирувга бериш жараёнини бошладик. Улар Сурияга кетиб қолиб, ўша ерда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқда”, – дейилади ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тарқатган хабарномада.