Жаҳон | 23:42 / 31.07.2015
2936
1 дақиқада ўқилади

Уч нафар саудиялик ҳарбий Яман томонидан ўт очиш пайтида ҳалок бўлди

31 июль куни уч нафар саудиялик ҳарбий хизматчи Саудия Арабистони жанубида жойлашган Асир вилоятининг Даҳрон-ал-Жануб шаҳри яқинидаги ҳудуднинг Яман томонидан ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Саудия Арабистони матбуот агентлиги хабар берди.

Ким ҳужум қилгани маълум қилинмаяпти. Мамлакатнинг жанубий туманлари хусийчиларнинг ўчоғи ҳисобланадиган Яманнинг Саад вилояти билан чегарадош ҳисобланади.

Саудия Арабистони жавоб ўти очиб, Яман томондан ўт очилган ракета қурилмаларини бартараф этди.