16:43 / 31.07.2015
5642

UMS оператори қўшимча хизматлари ҳам 1 август куни ишламайди

1 август куни 08:30 дан 13:30 га қадар UMS компанияси ўзининг қўшимча хизматларини вақтинчалик ўчиради. Бу ҳақда компания расмий сайти хабар тарқатди.

«Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида олиб бориладиган профилактика муносабати билан 2015 йил 1 август куни соат 08:30 дан 13:30 гача SMS, MMS, ва Internet хизматлари вақтинчалик тўхтатилади. Овозли қўнғироқлар одатий равишда иш фаолиятини давом эттиради», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Билайн» ва «Юселл» компаниялари қўшимча хизматлардаги вақтинчалик узилишлар ҳақида хабар берганди.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, 1 август куни Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртларига кириш учун тест имтиҳонлари бўлиб ўтади.

Top