20:04 / 31.07.2015
5410

Япония шимолида бортида 94 нафар йўловчиси бўлган паром ёнмоқда

Япониянинг шимолий ороли – Хоккайдодаги Томакомай порт шаҳридан 50 км узоқликда океанда “Sunflower DT” номли йўловчи пароми ёнмоқда. Бу ҳақда Япония соҳилбўйи қўриқлаш хизматининг минтақавий бўлими хабар бермоқда.

Олинган маълумотларга кўра, паром бортида 94 киши, жумладан 71 йўловчи бор. Паром экипажининг бир аъзоси бедарак йўқолган. Ҳозирча бошқа маълумотлар берилмаган.

Воқеа жойига Япония соҳилбўйи қўриқлаш хизматининг кемалари ҳамда яқин орада бўлган бошқа кемалар ёрдам бергани йўналмоқдалар.

Ёнғин сабаблари маълум қилинмаган, бироқ ёнғин паромнинг автомобиллар ташиш учун мўлжалланган палубасида бошлангани айтилмоқда. Дастлаб кема экипажи ёнғинни ўз кучи билан ўчиришга ҳаракат қилган, бироқ кейинроқ йўловчиларни эвакуация қилишга қарор қилинган.

Паром 11401 тонна сув сиғимига эга бўлиб, 154 нафар йўловчи ва 160 та автомобиль таший олади.

Top