15:11 / 01.08.2015
2364

Ди Мария Пасторега "ПСЖ"га ўтиши ҳақида айтди

"Манчестер Юнайтед" жамоасининг аргентиналик футболчиси Анхель Ди Мария терма жамоадаги сафдоши ҳамда дўсти Хавьер Пасторе билан ёзишмаларида яқин вақт ичида бирга ўйнашлари, яъни ўзининг "ПСЖ"га ўтиши ҳақида билдирган. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар берди.

Ди Мария 3 август куни Парижга тиббий кўрикдан ўтиш учун келиши кутилмоқда. Шундан сўнг трансфер ҳақида расман эълон қилиниши мумкин.

Хабарда айтилишича, томонлар бу футболчининг трансферини 63 млн еврога баҳолашган.

27 ёшли футболчининг "ПСЖ"да оладиган маоши йилига 1,5 млн еврога тенг бўлади.

Маълумот учун, Ди Мария ўтган мавсумда "МЮ" билан АПЛнинг 27 ўйинида майдонга тушиб, 3та гол уриб, 19та голли пас узатган.

Top