18:40 / 01.08.2015
16420

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг нархи қанча?

Европада ёзги трансфер дарчаси очилган ва футболчилар олди-сотдиси қизғин авж олган. Деярли ҳар куни қайсидир футболчининг қанчадир миқдордаги сумма эвазига янги жамоага ўтганлиги ҳақидаги хабарлар кетма-кетлиги тинмаяпти. Биз Ўзбекистонлик футболчиларнинг ҳам нархлари қанча эканлигига қизиқиб кўрдик. Шу боис transfermarkt.de сайтида терма жамоамиз футболчиларига қўйилган нархлар билан сизни таништириб ўтишни лозим деб топдик.

Дарвозабонлар

1. Игнатий Нестеров (32 ёш) - 1 млн.евро
2. Элдорбек Суюнов (24 ёш)- 150 минг евро
3. Акбар Тўраев (25 ёш) – 150 минг евро
Терма жамоамизнинг 3 нафар дарвозабонининг умумий нархи 1,3 млн.еврога тенг. Биринчи рақамли посбонимиз ҳисобланадиган Игнатий Нестеров 1 млн.еврога бахоланган. Қолган икки дарвозабон Суюнов ва Тўраевга эса 150 минг евро белгиланган.

Ҳимоячилар

1. Виталий Денисов (28 ёш) – 6 млн.евро
2. Анзур Исмолиов (30 ёш) – 375 минг евро
3. Егор Кримец (23 ёш) – 350 минг евро
4. Ислом Тўхтахўжаев (25 ёш) – 350 минг евро
5. Акмал Шорахмедов (29 ёш) – 350 минг евро
6. Шавкат Муллажонов (29 ёш) – 150 минг евро
7. Шуҳрат Мухаммадиев (26 ёш) – 150 минг евро
8. Фаррух Сайфиев (24 ёш) – 150 минг евро
Ҳимоя чизиғи вакилларининг 8 нафарининг умумий баҳоси 7,8 млн.еврога тенг. Бу борада энг баланд нарх шубҳасиз Денисовга берилган. Айни пайтда Москванинг “Локомотив” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Витя 6 млн.еврога бахоланган. Хитойда тўп сураётган Исмолиов эса иккинчи қимматбахо ҳимоячимиз ҳисобланади. Шунингдек Кримец ва Тўхтахўжаевга 350 минг, Муллажонов, Муҳаммадиев ва Сайфиевларларга 150 минг евро нарх қўйилган.

Ярим ҳимоячилар

1. Одил Аҳмедов (27 ёш) – 8,5 млн.евро
2. Сервер Жепаров (32 ёш) – 1,3 млн.евро
3. Санжар Турсунов (28 ёш) – 1,2 млн.евро
4. Жамшид Искандаров (21 ёш) – 500 минг евро
5. Азизбек Хайдаров (30 ёш) – 500 минг евро
6. Фозил Мусаев (26 ёш) – 400 минг евро
7. Лутфулла Тўраев (27 ёш) – 350 минг евро
8. Жасур Хасанов (31 ёш) – 275 минг евро
9. Шохрух Гадоев (23 ёш) – 175 минг евро
Ярим ҳимоя чизиғи вакилларига қўйилган нарх ҳимоячиларникига қараганда анча юқори. Мисол учун “Кроснадар” сафида ҳаракат қилаётган Одил Аҳмедовнинг битта ўзи бутун бошли ҳимоя чизиғимиздан ҳам қиммат туради. Сайт ижодкорлари Одилни 8,5 млн.еврога бахолашган. Умуман олганда бу Ўзбекистонлик футболчилар учун қўйилган мутлоқ рекорд нархдир. Терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров ва Украинадаги легионеримиз Санжар Турсуновлар 1 млн.евродан баланд туришар экан. Искандаров ва Хайдаров умумий ҳисобда 1 млн.евро туришса, Мусаев 400 минг, Тўраев 350 минг, Хасанов 275 минг ва Гадоев 175 минг еврога бахоланган. 9 нафар ярим ҳимоячимизнинг умумий нархи 13,2 млн.еврони ташкил қилмоқда.

Ҳужумчилар

1. Баходир Насимов (28 ёш) – 300 минг евро
2. Игор Сергеев (22 ёш) – 300 минг евро
3. Сардор Рашидов (24 ёш) – 150 минг евро
Афсуски ҳужум чизиғи вакиллари ўзларига қўйилган нархлар билан мақтана олишмайди. Насимов ва Сергеев бир ҳил 300 минг евродан бахоланган. Энг қизиғи яқинда Қатар клубига 2,1 млн.еврога сотиб юборилган Сардор Рашидов атиги 150 мингга бахоланган. Ажаб эмас яқин орада Сардорнинг нархи 10-20 бароварга кўпайиб кетса. 3 та ҳужумчимизнинг умумий нархи атиги 750 минг еврога тенг!

Албатта бу нархларнинг баъзилари реал ҳаётга тўғри келмайди. Айрим футболчиларнинг нархлари ошириб, баъзилариники пасайтириб юборилган. Терма жамоамизнинг 23 нафар футболчисининг умумий нархи 23 миллион 125 минг еврога тенг. Ўртача олганда ҳар бир футболчи 1 млн.евро туради.

Ўзбекистон терма жамоамисининг энг қиммат 5 футболчиси

1. Одил Аҳмедов – 8,5 млн.евро
2. Виталий Денисов – 6 млн.евро
3. Сервер Жепаров – 1,3 млн.евро
4. Санжар Турсунов – 1,2 млн.евро
5. Игнатий Нестеров – 1 млн.евро

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: furkat.uz

Top