15:41 / 02.08.2015
4030

Ғазо секторидан Исроилга қарата ўт очилди

2 август куни Ғазо секторидан Исроил ҳудудига 2та ракета учирилди. Бу ҳақда Jerusalem Post нашри ёзмоқда.
Ракеталардан бири, бевосита мамлакат ҳудудига келиб тушди, иккинчиси эса шимолий чегара яқинида портлаб кетди. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмади.
Эслатиб ўтамиз, май ойининг охирида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Ғазо секторига бир нечта зарбалар берган эди. авиаҳужумлар Фаластин қаршилик ҳаракати базаларини нишонга олган эди. Ҳужум пайтида қурбонлар сони 1 822 кишини ташкил қилган эди. Исроил, ўз навбатида 64 аскар ва 3 нафар оддий фуқаросини йўқотган эди.

Top