14:11 / 02.08.2015
2623

Иммиграция – ЕИнинг биринчи даражали муаммоси

Европаликларнинг фикрича, Европа иттифоқи олдидаги асосий муаммо иммиграциядир. Бу ҳақда “Евробарометр” ташкилоти томонидан ўтказилган сўровнома натижалари далолат бермоқда.
ЕИ даражасидаги қайси масалалар энг кўп ташвишга сабаб бўлаётгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, респондентларнинг 38 фоизи иммиграцияни танлади. Бу ўтган йилгига нисбатан 14 фоизга каттароқ натижадир.
Сўровномада иштирок этганларнинг 27 фоизи иқтисодий вазият, 24 фоизи эса ишсизликни асосий муаммо деб баҳолади.
Иммиграция айниқса Мальта (65 фоиз) ва Германия (55 фоиз) аҳолисининг ташвишига сабаб бўлмоқда.
Шунингдек, бошқа муаммолар қаторида нафақа, энергия таъминоти, солиқ сиёсати, атроф муҳит ва иқлим ўзгариши тилга олинди.

Top