04:36 / 02.08.2015
4521

Олимлар Ер яқинидан учиб ўтган майиз шаклидаги астероиднинг видеосини чоп этдилар

АҚШлик астрономлар Ердан 2,4 млн км узоқликда учиб ўтган антиқа шаклга эга астероидни тасвирга олдилар.

Олимларнинг айтишича, улар томонидан аниқланган коинот жисми 610 м узунликка ва 250 метр энга эга. Олимлар ушбу 2011 UW158 астероиди ўз ўқи атрофида 36 минутда тўлиқ айланишини ҳисоблаб чиқдилар.
сайёрамиз ёнидан учиб ўтган майизни эслатувчи астероидни бир пайтнинг ўзида иккита астрофизиклар жамоаси видеога олишга муваффақ бўлди. Калифорниялик олимлар телескопларини астероид томон йўналтирдилар, ғарбий виржиниялик олимлар эса ундан қайтган сигнални ўлчадилар. Олимларнинг айтишича, коинот жисми жуда ҳам қаттиқдир, чунки у бошқа жисмларга урилганда унча-бунчага шикастланмайди.
Ушбу “майиз-астероид” Ер ёнидан жорий йилнинг 18 июлида учиб ўтди. У энди 93 йилдан кейин сайёрамизга яқинлашади.

Top