23:30 / 02.08.2015
2760

Ўзбекистон Олий лигасининг 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди

2 августдан Ўзбекистон миллий чемпионати иккинчи даврасига 16-тур ўйинлари билан старт берилди. Ушбу тур доирасида дастлабки 6 та учрашув бўлиб ўтди.
“Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо”сини қабул қилди. “Андижон” жамоаси “Насаф” билан куч синашди. “Нефтчи” эса сафарда “Шўртан”га қарши баҳс олиб борди.
Жиззахда “Сўғдиёна” клуби “Қизилқум”ни, “Бухоро” жамоаси ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилди.
Игорь Шквирин бошчилигидаги “Олмалиқ” футболчилари “Пахтакор” билан беллашди.

Қуйида ушбу учрашувларнинг натижалари келтириб ўтилган.

Олий лига 16-тур

"Қўқон-1912" - "Динамо" – 3:1
Голлар: Н.Отақўзиев (19, 81), С.Эминов (76) - К.Шарафутдинов (25)

"Андижон" - "Насаф" – 0:1
Гол: А.Геворкян (9)

"Шўртан" - "Нефтчи" – 4:1
Голлар: И.Таран (11), З.Полвонов (48), И.Таран (70), Э.Бойматов (84) - Ш.Ҳакимов (46)

"Сўғдиёна" - "Қизилқум" – 4:1
Голлар: Ғаниев (2), Б.Қосимов (45+1), Ж.Ҳакимов (72), С.Ҳамидов (82) - Ваҳобов (11)

"Бухоро" - "Бунёдкор" – 1:2
Голлар: С.Гиоргиев (52) - Элдор Шомуродов (45+2), Д.Ҳамдамов (70)

"Олмалиқ" – "Пахтакор" – 1:2
Голлар: В.Козак (19), К.Махарадзе (30) - Е.Гоголь (32)

Top