12:05 / 02.08.2015
7935

Ўзбекистондан Қозоғистонга автомобиллар экспорти 19,1 маротабага камайиб кетди

Ўзбекистон 2015 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонга 1063та енгил автомобиль экспорт қилди. Бундан Қозоғистон молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси берган маълумотлар гувоҳлик бермоқда.

Бу кўрсаткич 2014 йилдаги шу даврдаги кўрсаткичдан 19,1 маротаба қамроқни ташкил қилди.

Экспорт қилинган машиналарнинг умумий қиймати 9,8 млн долларни, яъни ўтган йилнинг биринчи ярмидаги кўрсаткичдан 14,9 маротаба камроқни ташкил қилди.

2014 йилда Ўзбекистон автомобиль саноати 55 мингта енгил автомобиль экспорт қилган. “Ўзавтосаноат” АК маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатимиз машинасозлиги маҳсулотларига Россия, Қозоғистон, Озарбойжон, Украина, Беларусь, Индонезия, Бразилия, Туркия ва Жанубий Корея каби давлатлар томонидан талаб билдирилмоқда.

Top