Спорт | 11:13 / 03.08.2015
4873
1 дақиқада ўқилади
Арманистон чемпионатида фэйр-плейга биноан автогол урилди
Арманистон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган «Ширак» — «Гандзасар» жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 52-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Тигран Барсегян фейр-плей қоидаларига кўра майдон ташқарисига чиқариб юборилган тўпни рақибга қайтариб бериш жараёнида кутилмаганда майдон марказидан рақиб дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Юзага келган тортишувли вазиятдан чиқиб кетиш мақсадида яна бир фэйр-плей усулидан фойдаланилди.
«Гандзасар» дарвозабони Арсен Петросян бурчак тўпи амалга оширилган пайтда тўпни атайлаб ўз дарвозасига киритди. Кейинчалик «Ширак»га ғалаба келтирган голга 82-дақиқада Жан-Жака Бугуи муаллифлик қилди.