08:39 / 03.08.2015
2252

Беларусь Украина билан чегараларини мустаҳкамламоқда

Беларусь Украина билан чегараларини мустаҳкамламоқда. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик кенгаши давлат котиби вазифасини бажарувчи Станислав Зась маълумот берди.
“Биз Украинада бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатмоқдамиз. Афсуски, у ерда салбий тенденция бор. Охирги икки йил ичида ушбу чегарани мустаҳкамлаш борасида катта ишлар амалга оширилди. Бу демаркация, кучларни ўстириш ва давлат чегаралари участкаларини жиҳозлашдир”, – деди у ОНТ телеканали эфирида.
Беларусь ва Украина 1 084 км ли умумий чегарага эга.

Top