18:03 / 03.08.2015
5950

ИШИД позицияларига берилган авиазарбаларда 15 минг жангари ҳалок бўлди

ИШИД позицияларига АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция томонидан берилган авиазарбаларда 15 минг жангари ҳалок бўлди. Бу ҳақда АҚШнинг Ироқдаги элчиси Стюарт Жонс Al Arabiya каналига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига қараганда, коалиция авиацияси операция чоғида 3 минг марта парвоз уюштирган, берилган зарбалар натижасида эса 15 мингдан ортиқ жангари ўлдирилган.
ИШИД қўшинлари ўтган йилнинг ёзидан Сурия ва Ироқнинг шимолий ҳудудларида ҳарбий ҳаракатлар олиб бормоқда. Айни пайтда у Суриянинг ярмини, Ироқнинг учдан бир қисмини назорат остида ушлаб турибди.
АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари гуруҳ позицияларини ўтган йил ёзидан буён ҳаводан ўққа тутиб келади. 60тача давлат коалицияда иштирок этиш ниятини билдирган.

Top