01:55 / 03.08.2015
2597

Криштиану Роналду: «Дастлаб профессионал футболчи бўламан деб ўйламагандим»

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз вақтида профессионал футболчи бўлиши ҳақида умуман ўйламаганини тан олди.

“Менинг оиламда ҳамма футболни яхши кўради. Бир марта кўчада футбол ўйнаб юрганимда отам: “Мен ишда бўлганимда, жамоа билан машғулот қилсанг қандай бўларкин?” деб айтган сўзлари эсимда.
Мен рози бўлдим. Шу тариқа футбол ўйнашни бошладим. Мен ҳар куни машғулотларга борардим ва жамоанинг бир қисми эканлигимдан ҳузурланардим. Отам ҳам доимо ёнимда бўларди. Дастлаб менга мен бошқа болалардан ажралиб турадигандек туюларди. Мен профессионал футболчи бўламан ва “Манчестер Юнайтед”, “Реал” ва “Спортинг”дек клубларда тўп сураман деб умуман ўйламаганман.
Мен ўшанда ўйиндан ҳузурланиб, ўз қобилиятим ҳақида ўйламасдим ҳам”, деб айтмоқда Роналду.

Top