Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:25 / 03.08.2015
2322
1 дақиқада ўқилади
Малайзия бош вазири ижтимоий тармоқларда цензурани кучайтирмоқчи
Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқ мишмиш ва туҳмат тарқалишига қарши кураш доирасида ижтимоий тармоқлар назоратини кучайтиришга кўрсатма берди. Бу ҳақда The Straits Times нашри хабар бермоқда.
Раззоқнинг таъкидлашича, туҳмат тарқалиши тўхтатилмаса, мамлакатда махсус суд ҳам яратилиши мумкин. У техник тараққиётга тўсқинлик қилмаган ҳолда ўз курашини давом эттиришига ишонтириб ўтди.
“Биз кибермайдондаги ҳужумларга учраётган бир вазиятда ушбу ҳолатни ўнглашга ҳаракат қилишимиз керак”, – деди Раззоқ.