14:33 / 03.08.2015
4131

Наманганда одам савдоси билан шуғулланиб келган шахс қўлга олинди

Наманганда одам савдоси билан шуғулланиб келган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, Наманганда истиқомат қилувчи Толибжон исмли шахсга таниши Нодир Россияда ишлашни таклиф қилган. Бунда у ойига камида 800 доллар топиши ваъда қилинган.
Толиб ва яна уч киши Нодир томонидан Россияга олиб борилиб, ишга жойлаштирилди. Йигитлар иш бошлаб, бу ердаги ҳаётга ўргана бошлашди. Аммо бир ойдан сўнг Нодир ғойиб бўлди. Пудратчи Нодир уларни 2 минг долларга сотиб, ўзи кетганини маълум қилди.
Шу тариқа, йигитлар икки ой бепул ишлаб беришди. Яна бир ой ишлаб, йўлкираларига пул топишди.
Уйларига қайтишгач, улар Нодир Қосимовни топиб, милицияга арз қилишди. Суд Қосимовни 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Top