21:26 / 03.08.2015
4108

Самарқанд вилоятида куйдирги аломатига эга касаллар борлиги инкор этилди

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Давлат бош ветеринария бошқармасида яқинда бир қатор хорижий ОАВларда Самарқанд вилоятида 19 киши куйдиргига гумон қилиниб шифохонага ётқазилгани ҳақидаги хабар инкор этилди.

“Бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. На Самарқанд вилоятида, на Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида куйдирги аломатларига эга бўлган касаллар аниқланмаган”, деб айтди бошқарма раҳбари Баҳром Норқобулов.

Норқобуловнинг таъкидлашича, ўз вақтида амалга оширилаётган профилактик чоралар туфайли жорий йилда фермерлик, деҳқонлик ва шахсий хўжаликларда мавжуд бўлган чорва куйдиргига қарши иммунланган.

Норқобулов Ўзбекистоннинг барча ветеринария хизматлари захирада бу касалликка қарши етарлича миқдорда эмлаш воситасига эканлигини қўшимча қилиб ўтди. Бундан ташқари, касалликнинг тарқалиш манбалари доимий назорат остига олинган. Чорвани сўйиш қоидаларига риоя қилиш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда. Аҳоли ўртасида мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Норқобулов шу билан бирга ёз мавсумида чорва орасида юқумли касалликларнинг тарқалиши хавфи кучайишини қўшимча қилиб ўтди.

Top