18:05 / 03.08.2015
4163

Samsung Galaxy Note 5 miroSD флеш хотираларини қўллаб қувватламайди

Twitter ижтимоий тармоғи орқали техника оламининг турли миш-мишларини ёритиб борувчи машҳур @evleaks манбаси, 13 авгуcт куни расман намойиш этилиши кутилаётган Galaxy Note 5 фаблети ҳақида бирмунча маълумот бериб ўтди.

Манбанинг хабар беришича, Galaxy Note 5 ҳам худди Galaxy S6 каби microSD (флеш карта) жойлаштириш учун зарур бўлган дарчага эга бўлмайди. Қисқа қилиб айтганда Samsung ҳам Apple’нинг йўлидан бориб, ўз смартфонларидаги хотира ҳажмини флеш карталар ёрдамида кенгайтириш имконятидан воз кечмоқда.
Кўпчилик мутахассиларнинг фикрича, янги смартфон 32 Гб доимий хотирага эга бўлиши кутилаётгани боис унга microSD картасининг кераги бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, Galaxy Note 5 фаблети жуда ката тезликда ишловчи 32 Гб ҳажмдаги, янги UFS 2.0 доимий хотира чипи билан жиҳозлананиши кутилмоқда.

Top