Тошкент-Балиқчи (Иссиқкўл) йўналишида ҳаракатланадиган 451/452 рақамли туристик поезд 16, 23, 30 август, якшанба кунлари соат 13-27 да Тошкентдан жўнаб кетади. Поезд Балиқчига 17, 24, 31 август, душанба, кунлари соат 12-44 да етиб боради. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамиятининг ахборот хизмати хабар берди.
Балиқчидан рейснинг жўнаш вақти 18, 25 август, 1 сентябрь сешанба кунлари соат 02-55 да ва Тошкентга етиб бориш вақти 19,26 август, 2 сентябрь кунлари 07-43 га белгиланган.