18:06 / 03.08.2015
3108

Хитойлик фаррош эскалатор механизмига тиқилиб қолиши натижасида жароҳатланди

Хитойдаги савдо марказларининг бирида фаррош эскалатор атрофини тозалаётган пайтда эскалатор механизмига тиқилиб қолган. Бу ҳақда видео тасвир Газета.ru интернет нашрига жойлаштирилган.

Охирги сонияларда эркак киши уни қутқариб қолишга муваффақ бўлган. Бироқ жабрланувчи оёғидан жиддий жароҳат олгани айтилмоқда.

Тез тиббий ёрдам ходимлари унга воқеа жойида дастлабки ёрдам кўрсатишган.

Top