17:50 / 04.08.2015
1931

Австралия ҳарбий флот модернизациясига 89 млрд доллар сарфлайди

Австралия ҳукумати мамлакат ҳарбий флотини ривожлантиришнинг узоқ истиқболли режасини маъқуллади. Ушбу соҳага йўналтириладиган инвестицияларнинг максимал миқдори, The Sydney Morning Herald нашрининг ёзишича, 89 млрд долларни ташкил қилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Тони Эббот ҳукумат мажлиси якунларига кўра берган баёнотида маълум қилди.

40 млрд доллар бюджет маблағлари Жанубий Австралияда улкан кемасозлик хабини яратишга қаратилади, Виктория ва Ғарбий Австралия штатларидаги йирик кемасозлик марказлари эса молиялаштирилмайди.
Маблағ ҳарбий корвет ва фрегатлар қурилишига сарфланади. Бундан ташқари, 49 млрд доллар сув ости кемалари флоти яратилишига сарфланади.
Корветлар 2018 йилдан, фрегатлар 2020 йилдан қурила бошлайди.

Top