18:13 / 04.08.2015
3553

Гайдар хоним Украина фуқаролигини олди

Украина президенти Пётр Порошенко россиялик мухолиф сиёсатчи Мария Гайдарга Украина фуқаролигини берди. Бу ҳақда президент сайти орқали ахборот тарқатилди.
У билан бирга фуқароликни Forbes-Украина журнали бош муҳаррири, Россия фуқароси Владимир Федорин ҳам олди.
Шу билан бирга, Порошенко бу иккиси Россия билан алоқани узмасликлари кераклигини таъкидлади.
“Сизнинг холис позициянинг, Украинадан билдирилаётган муносабатингиз ва ахборотингиз Кремль тарғиботига муқобил сифатида миллионлаб россияликлар учун муҳимдир”, – деди у.
“Эхо Москви” радиосида бошловчилик қилиб келган Мария Гайдар Одесса ҳокими Михаил Саакашвили томонидан ўринбосарлик лавозимини эгаллаш учун таклиф қилинган эди.

Top