10:42 / 04.08.2015
9267

Интернетда Тошкент метросидаги янги вагонлар тасвирланган видео пайдо бўлди

Тошкент метроси Ўзбекистондаги транспорт тизимидаги истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланади. Мустақиллик йилларида метронинг Юнусобод линияси ишга туширилди ва линияларни кенгайтириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. 

Бу ҳафтада Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи Тошкент аҳолиси ва меҳмонларини модернизация қилинган янги поезднинг ишга туширилиши билан хушнуд этди. Поезднинг техник кўрсаткичлари ўзбекистонлик мутахассислар томонидан такомиллаштирилган.

“Тошкент метросида тўлиқ таъмирлаш-қайта тиклаш ишларидан ўтган электропоезд фойдаланишга киритилди. Таъмирлаш жараёнида вагонларнинг пневматик ва электрик бўғинлари, вагон эшиклари приводининг бўғин ва деталлари чуқур модернизация қилинди, поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинларни аниқлаш ва ўчиришнинг янги автоматик тизимлари қўлланди”, деб айтмоқда “Тошкент метрополитени” ДАКнинг ҳаракатдаги таркиб хизмати бошлиғи Равил Хисматуллин.

Метро хизматидан фойдаланувчи йўловчилар ҳам вагонларнинг янги дизайнига муносиб баҳо беришди. Улар янги вагонлар чиройли, шинам, қулай ишлангани, бехатарлигини таъкидлаб ўтишди.

Top