01:05 / 04.08.2015
3691

Қирғизистонлик учувчи самолётни янглишиб қуриб битказилмаган учиш-қўниш йўлагига қўндирди

Қирғизистонлик учувчи янглишиб ўзи бошқараётган Boeing 737-300 самолётини Краснодарда қурилаётган учиш-қўниш йўлагига қўндирди. Бу ҳақда “Базэл Аэро” компанияси матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Самолёт Бишкек – Краснодар йўналиши билан ҳаракатланаётган бўлган. Самолётда 122 киши бўлган. Улардан бирортаси ҳам жароҳат олмаган. Қўниш одатий тартибда амалга оширилган. Ўша куни кечки пайт самолёт Бишкекка учиб кетган.

Таъкидланишича, қурилаётган полосада унга қўнишни тақиқловчи махсус белгилар бўлган. Воқеа тергови Қирғизистон авиацияси соҳаси вакилларига топширилди.

Краснодар аэропортидаги янги учиш-қўниш полосаси жорий йилнинг сентябрида фойдаланишга топширилади. Қурувчилар асосий бинолар қурилишини битказиб бўлишган, ҳозирда аэропорт инфратузилмаси жиҳозланмоқда.

Top