19:14 / 04.08.2015
2893

Тошкентда йўловчи ҳайдовчининг 5 млн сўм пулини ўғирлаб кетди

Тошкентнинг Сирғали туманида йўловчи ҳайдовчининг 5 млн сўм ва 7 400 доллар пулини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, Қашқадарё вилоятидан келаётган ҳайдовчи Бекзод йўл-йўлакай 40 ёшдаги Мурод исмли тошкентлик шахсни ўз машинасига миндириб, манзилига элтиб қўймоқчи бўлган. Ҳаво иссиқлиги туфайли у дўконлардан бири олдида тўхтаб, сув олгани чиқиб кетган. Вазиятдан фойдаланиб, Мурод унинг машинада қолдирилган пулларини ўғирлаб кетган.
Ҳайдовчи ички ишлар органларига мурожаат қилган. Ўтказилган суриштирув ишлари натижасида жиноятчи топилган ва жазога тортилган.

Top