Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 18:34 / 05.08.2015
2777
1 дақиқада ўқилади
«Боруссия Д» ва «Вольфсберг» ўртасидаги жавоб учрашувига 63 мингта чипта сотилди
Дортмунднинг «Боруссия» клуби Австриянинг «Вольфсберг» жамоасига қарши Европа Лигаси 3-саралаш босқичи жавоб учрашуви учун 63 мингта чипта сотди.
Эслатиб ўтамиз, икки жамоа ўртасидаги дастлабки сафар учрашувида «Боруссия» кичик — 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
«Боруссия» ва «Вольфсберг» ўртасидаги жавоб учрашуви 6 август, пайшанба куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, жавоб учрашуви ўтказиладиган «Сигнал Идуна Парк» стадиони ўз бағрига 81 минг томошабинни сиғдира олади.