07:09 / 05.08.2015
2332

Ҳиндистондаги тошқинлар 220 нафардан кўпроқ кишининг умрига зомин бўлди

220 нафардан кўпроқ киши Ҳиндистондаги сув тошқинлари қурбонига айланди, деб хабар берди 4 август куни Ҳиндистон ички ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда NetIndian нашри.

Бирданига 5 штат ҳудудидан ёғиб ўтган жалали ёмғирлар Ҳиндистоннинг шарқида ва ғарбида тошқинлар келтириб чиқарди. Ғарбий Бенгалия, Манипур, Ражастон, Гужарот ва Одиша штатларида ўтказилаётган қутқарув операцияларида қутқарувчилар билан бир қаторда армия бўлинмалари ва ҳарбий авиация иштирок этмоқда.

2014 йилда Ҳиндистон шимолида ва Покистонда содир бўлган тошқинлар оқибатида 440 нафардан кўпроқ одам ҳалок бўлган эди. Расмийлар берган маълумотларга кўра, Покистонда 241 киши, Ҳиндистон камида 200 киши ҳалок бўлган. Фожиа ҳудудидан 60 мингдан зиёдроқ одам эвакуация қилинган эди.

Top