14:03 / 05.08.2015
3094

Жозе Моуриньо АПЛнинг янги мавсуми арафасида жамоаларнинг имкониятлари ҳақида гапириб ўтди

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо London Evening Standard берган интервьюси чоғида янги мавсумда Англия чемпионлиги учун қайси жамоалар кураш олиб бориши борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Челси» сўнгги ўн йил мобайнида 4 маротаба мамлакат чемпиони унвонини қўлга киритди. Бу улкан пойга киритилган инвестиция муҳим рол ўйнади. Агар сиз инвестиция киритган бўлсангиз, демак сиз титул учун кураша олишингиз мумкин».

«Арсенал» ҳозирги вақтда ажойиб футболчилари билан фантастик клуб бўлиб турибди. Улар камида охирги турга қадар чемпионлик учун кураша олишади. «Ливерпуль» катта харидларни амалга оширди. «Манчестер Сити»да эса яхши кўрмасдан иложингиз йўқ бўлган Англиядаги энг яхши таркиб бор. Улар беш йилда икки марта бош совринни қўлга киритишди. «Манчестер Юнайтед» ҳамма нарса – тарих, футболчилар, ва пул бор. Умуман олганда мазкур жамоалар титул учун жанг олиб боришади».

«Бизнинг имкониятларимиз ҳақида гапирадиган бўлсак, «Челси»га мен келганимдан кейин, биз олдинга қараб фантастик қадам ташладик. Менинг жамоа раҳбарияти билан алоқаларим жуда яхши эди. Бироқ баъзи ўринларда биз вазиятга бошқа-бошқа кўз билан қарадик. «Реал»ни тарк этиб, «Челси» га қайтганимда, Роман Абрамович талаби билан чемпионлик учун курашга қўшилдик. Биз ўша йилиёқ чемпионликни қўлга киритишимиз мумкин эди, бироқ бу ишни иккинчи йилда уддаладик. Энди биз учинчи мавсумни бошламоқдамиз ва яна чемпионлик учун курашга тайёрлигимиз қувонарли», дейди Моуриньо.

Top