14:40 / 05.08.2015
4292

«Ўзавтосаноат» АК МАN русумли автобусларни ишлаб чиқаришни бошламоқчи

«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси келгусида табиий газда ҳаракатланувчи МАN русумидаги шаҳар ичида ҳаракатланувчи автобусларни ишлаб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Uzbekistan Today нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, автосаноат яқин келажакда МАN русумли автобусларнинг учта турини Ўзбекистонда йиғишни режалаштирган.

Тошкентда шу йилда келтирилган мазкур русумдаги автобуслар синов тариқасида ҳаракатланмоқда. Мазкур транспорт воситаси бутунлай Малайзияда йиғилган. Тўққиз ой мобайнида мутахассислар унинг шаҳар талабларига мос келиши бўйича ўз кўрсатмаларини беришлари лозим бўлади. Эслатиб ўтамиз, 2009 йилнинг июнида «Ўзавтосаноат» АК ва МAN Nutzfahrzeuge AG (Германия) «JV MAN Auto – Uzbekistan» қўшма корхона кўринишидаги МЧЖ тузиш бўйича келишувга эришишганди. Мазкур корхона устав капиталида «Ўзавтосаноат» нинг улуши 51 фоизни, МAN Nutzfahrzeuge AG ники эса – 49 фоизни ташкил қилади.

Top