00:16 / 05.08.2015
3766

Қирғизистон Тожикистон билан чегарани қўриқлашни кучайтирди

Қирғизистоннинг жанубида жойлашган Боткен вилоятида жойлашган чегара отрядлари Тожикистон чегарасидаги вазиятнинг кескинлашуви туфайли кучайтирилган хизматни ўташ тартибига ўтказилди. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати маълум қилди.

“Бу ҳудуддаги чегаранинг қўриқланиши кучайтирилди, бироқ Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасидаги Боткен вилоятидаги назорат-ўтказиш пунктларида чегара назорати оддий тартибда амалга оширмоқда”, деб айтилмоқда Чегара хизматида. Чегара хизмати ходимларининг айтишича, айни пайтда чегара тузилмалари ва маҳаллий ҳукумат вакиллари аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб бормоқда.    

Top