Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 15:16 / 05.08.2015
1865
1 дақиқада ўқилади
«Реал» Ди Мариянинг «ПСЖ»га трансфер қилинишидан 8 млн евро ишлаб олади
“Реал” жамоаси ўзининг собиқ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мариянинг «Манчестер Юнайтед»дан «ПСЖ»га трансфер қилинишидан 8 миллион евро ишлаб олади. Бу ҳақда Inside Spanish Football нашри Cadena Cope радиосига асосланиб хабар тарқатди.
Маълум бўлишича, 1 йил олдин "Реал" бу футболчисини "МЮ"га сотганида унинг трансфер ҳуқуқининг бир қисмини ўзида сақлаб қолган.
Хабарда айтилишича, “МЮ”нинг парижликлардан оладиган 63 млн евронинг 8 млн доллардан иборат қисми "Реал" ҳисобига ўтади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш