12:49 / 05.08.2015
7067

Самарқандда XI асрда Қорахонийлар томонидан қурилган тарихий сув омбори қайта тикланмоқда

Самарқанд вилояти Нуробод туманининг Жом қишлоғида XI асрда Қорахонийлар томонидан қурилган «Ғиштбанд» тарихий сув омборини қайта тиклаш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда “Зарафшон” газетасининг интернет нашрида хабар берилган.

Умумий майдони 12 гектар, тўсиқ иншооти баландлиги 20 метр бўлган мазкур сув омбори қурилишига республика махсус сув қурилиш бошқармаси қурувчилари бош-қош бўлишмоқда.

Газетада ёзилишича, 10 аср олдин қурилган бу иншоотдан айрим ашёларгина сақланиб қолган холос. Ушбу иншоот ишга тушгач, ёпилиб қолган булоқлар очилиб, сув танқислиги муаммоси барҳам топади. 400 гектар ер ўзлаштирилиб, деҳқончилик қилиш, қолаверса, балиқчилик хўжаликлари ташкил этиш имкони яратилади.

Top