09:11 / 05.08.2015
2406

Тожикистон чегарачилари 4 нафар афғонистонлик нашафурушни йўқ қилиб, 330 кг гиёҳванд моддани ушлаб қолишди

Тожикистон чегара қисмлари яқинда ўтказилган 4та операция чоғида Афғонистондан мамлакатга киришга ҳаракат қилган 4 нафар нашафурушни йўқ қилишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси ахборот берди.

Қуролли тўқнашувлар чегарага яқин Ҳамадоний ва Панж туманларида содир бўлди.

Натижада жиноятчилар ёнидан топилган 330 кг гиёҳванд модда йўқ қилинди. Булар ичида 15.3 кг афюн ҳам бор эди.

Top